Юзлаб Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари “Толибон” сафида жанг қилаётгани айтилди

Олам

image

Афғонистондаги террорчилар сафига Тожикистон ва Ўзбекистондан юзлаб одамлар қўшилишмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг Бадахшон вилояти губернатори Ахтар Муҳаммад Хайрзода айтиб ўтди. Бу ҳақда "Pajhwok" ахборот агентлиги хабар берди.

“Улар чегаранинг қўриқланмайдиган қисмларидан бемалол ўтиб, толиблар томонида Афғонистон армияси билан жангларда фаол қатнашадилар. Шунингдек, Кавказ ва хитойлик уйғурлар террорчилар сафига қўшилишда давом этмоқда”, дейди Хайрзода.

Бироқ, ушбу баёнотни оммага эълон қилган губернатор Ахтар Муҳаммад Хайрзода ҳеч қандай аниқ далилларни келтира олмаган.

Бадахшон вилояти кенгаши аъзоси Абдулла Нажи Назарининг сўзларига кўра ушбу ҳудуд, минтақа кенгаши аъзолари, чет элликлар учун бошпана бўлиб хизмат қилади. Бунга вилоятнинг стратегик жойлашуви, Покистон билан чегараларнинг очиқлиги ва вилоятнинг Тожикистон ва бошқа икки мамлакат билан умумий чегаралари ёрдам беради.

Чет эл фуқаролари Толибон ва Афғонистон армияси ўртасидаги жангларда фаол қатнашадилар. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрига кўра, бу қўшни давлатлар учун хавф туғдиради.

Бадахшон полицияси вакили Саноуллоҳ Руҳонийнинг айтишича, афғон разведка хизмати ходимлари ҳеч қандай гуруҳнинг вилоят ҳудудида ишлашига йўл қўймайди ва ҳудудни террорчилардан озод қилиш бўйича операцияларни бошлаган.

Ўз навбатида, “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ташкилот жангарилари таркибида чет эл фуқаролари борлигини рад этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1607

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг