“Ювентус” Влаховичга янги жамоа излаяпти

Спорт

image

Туриннинг “Ювентус” клуби  ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтириш истагида эмас ва унга янги жамоа излаяпти. Бу ҳақда Италиянинг “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, агар “Милан” уни “россонерилар” сафига олиб келиш масаласини қайта кўриб чиқмаса, “Ювентус” сербиялик футболчисининг ёзги трансфер ойнасининг сўнгги икки ҳафтасида бошқа топ-клубларнинг нишонига айланишига умид қилмоқда. Хусусан, “Ньюкасл”дан эҳтимолий таклифлар кутилмоқда, аммо трансфер ойнасининг сўнгги палласида икки клуб келиша оладими ёки йўқ – бу масала мавҳум.

“Ўтган мавсум давомида футболчини кузатган “Барселона”да ҳам имконият бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча вазиятни  кузатиш керак: Комолли (жамоа спорт директори) пулни тежаш учун имконият бўлса, уни сотиш бўйича позициясини сақлаб турибди. Бироқ Влахович жамоада қолиши ҳам мумкин, чунки унинг хусусиятлари Тюдорнинг ўйин услубига мос келади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Душан Влаховичнинг “Ювентус” билан шартномаси 2026 йил ёзигача  мўлжалланган. 25 ёшли сербиялик форвард Transfermarkt порталида ҳозирда 35 миллион еврога баҳоламоқда. Влахович ўтган мавсумда Италия А Серия доирасида 29 та учрашувда майдонга тушган ва 10 та гол уришган эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер “Ювентус” Влахович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг