“Ювентус” Роналдуни қанчага сотмоқчилиги маълум бўлди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчи Криштиану Роналдуни 60 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда "SportMediaset" хабар берган.

Қайд этилишича, португалиялик "кекса синьора"ни жорий йилнинг ёзида тарк этиши мумкин. 

Аввалроқ, клуб футболчини жуда катта маош олиши сабабли сотмоқчи экани маълум бўлганди. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилда "Ювентус" Роналду учун "Реал"га 117 миллион евро тўлаган.  

Португалиялик ушбу клуб таркибида 121 та ўйин ўтказиб, 92 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

779

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг