“Ювентус” “ПСЖ”га таклиф билан чиқди

Спорт 1442
image

Туриннинг "Ювентус"жамоаси Парижнинг ПСЖ клубига ўз футболчисини таклиф қилмоқда.

Туринликлар Томас Мёньени ўз таркибига қўшиб олиш учун ярим ҳимоячи Эмре Жанни қўйиб юборишга тайёр. Битим тез орада имзоланиши мумкин, чунки Франция чемпионига марказда ўйнайдиган футболчи керак.

Мёньенинг клуб билан тузган шартномаси мавсум сўнггида ўз якунига етади ва футболчи шартномани ҳали узайтиргани йўқ. Жан ўтган йилда "Ливерпуль"дан "Ювентус"га ўтган эди.

Маълумот учун, Эмре Жанн 1994 йилда Германияда туғилган. У "Ювентус" клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Туринликлар сафига 2018 йилда келиб қўшилган.

Томас Мёнье 1991 йилда Бельгияда туғилган.У "ПСЖ" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси саналади. "ПСЖ" таркибида 2016 йилдан бери тўп суради.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×