“Ювентус” қуйи лигага тушириб юборилиши мумкин

Спорт

image

Италия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси (CODACONS) раҳбари Марко Донзелли сўзларига кўра, “Ювентус” тергов жараёнларида ёлғон маълумотлар бергани учун “Б” серияга тушиб кетиши ва Скудеттодан маҳрум қилиниши мумкин.

“Айблов жуда жиддий ва сўнгги йилларда “Ювентус” чемпионатда кетма-кет ғолиб бўлгани ҳам буни тасдиқлайди. Агар “Кекса синьора” ноқонуний йўллар билан рақиблари устидан ғалаба қозонган бўлса, федерация ва бозор рақобати бошқармаси ишга аралашиб, айбдорларга нисбатан санкциялар қўллаши керак эди”, дейди Донзелли. 

Шунингдек, CODACONS раҳбари жамоа қуйи лигага тушириб юборилиши мумкинлигини қўшимча қилган:

“Индивидуал санкциялардан ташқари, клубга ҳам жазо белгиланади. Шу сабабли минглаб мухлисларни ҳимоя қилиш учун биз Монополияга қарши қўмита ва Федерал прокуратурага “Ювентус”ни қуйи лигага тушириб юбориш ва келишилган ўйинлар натижасида қўлга киритилган сўнгги чемпионлик унвонларини бекор қилишни сўраб шикоят қиламиз”. 

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” президенти Андреа Аньелли, вице-президент Павель Недвед ва собиқ спорт директори Фабио Паратичи ёлғон хабар берганликда гумон қилиниб, терговга чақирилиши ҳақида хабар берган эдик. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018-2019 ва 2020-2021 йилги мавсумларда клубнинг молиявий ҳисоботлари 50 миллион еврога сохталаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Италия А Серия Аньелли Недвед Паратичи Б Серия CODACONS

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг