Ювентус раҳбарияти тергов қилинади
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
5115“Ювентус” президенти Андреа Анелли, вице-президент Павель Недвед ва собиқ спорт директори Фабио Паратичи терговга чақирилади. Бу ҳақда “La Gazzette dello Sport” нашри хабар берди.
Улар ёлғон хабар берганликда гумон қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018-2019 ва 2020-2021 йилги мавсумларда клубнинг молиявий ҳисоботлари 50 миллион еврога сохталаштирилган.
Турин полицияси тергов учун зарур бўлган ҳужжатларни олиш учун “Ювентус” штаб-квартирасида тинтув ўтказган. Ҳозирда молиявий ва иқтисодий полиция мутахассислари ҳужжатларни ўрганишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2020 йилда “Барселона”дан Артурни Миралем Пяничга алмаштириш масаласи ўрганилмоқда. Ўшанда иккала клубнинг тахминан 50 миллион евро миқдорида фойда кўрган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Флоренциянинг “Фиорентина” клуби ҳужумчиси Душан Влаҳовични қишдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик..
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15