“Ювентус” Италия кубоги финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатди
Спорт
−
13 июн 2020 8542 1 дақиқа
Туриннинг “Ювентус” клуби Италия кубоги финалига чиқиш бўйича рекордини янгилади. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган Италия кубогининг иккинчи ярим финалида “Ювентус” “Милан” билан дуранг (0: 0) ўйнади. Биринчи учрашув ҳам 1: 1 ҳисобида якунланган эди. Бу эса туринликларга финалга чиқиш имкониятини берди.
Шундай қилиб, “Ювентус” ушбу турнирнинг финалига қадар етиб борди. Ушбу кўрсаткич бўйича “Рома”да 16 та чиқиш бор ва жамоа бу борада иккинчи ўринда бормоқда.
Маълумот ўрнида, пандемия туфайли барча мусобақалар сингари Италия А серияси ҳам қолдирилган эди. Эпидемиялогик вазият барқарорлашгач, мамлакат расмийлари июнь ойидан турнирни давом эттиришга рухсат берди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август