“Ювентус” эронлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт 1636
image

“Ювентус” Россиянинг “Зенит” клуби ҳужумчиси, 27 ёшли эронлик футболчи Сардор Азмунни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист-инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Маълум қилинишича, “Кекса Синьора” Федерико Кьезанинг тиззасидаги хочсимон суяклари шикастланиши натижасида бир неча ойга сафдан чиққани учун туринликлар вакиллари зудлик билан номзодлар излашни бошлаган. Унинг ўрнини тўлдириш учун Азмун асосий вариант бўлиб турибди.

27 ёшли форвардга “Ювентус” устози Массимилиано Аллегрининг шахсан ўзи қизиқишш билдираётгани асосий омил сифатида келтирилмоқда. Эронлик футболчининг Россия клуби билан шартномаси ёзда тугаши инобатга олинса, уни январда жамоага олиб келиш қимматга тушмайди 

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2019 йилнинг январидан бери “Зенит”да фаолият юритмоқда. Азмун жорий мавсум барча турнирларда 21 та учрашув утказган ва 10 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. “Transfermarkt” портали унинг трансфер нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×