“Ювентус” А Серия тўпурарини сотиб олади

Спорт 1530
image

“Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влахович “Ювентус”га ўтишга яқин турибди.

“La Gazzetta dello Sport” хабарига кўра, Турин клуби 21 ёшли сербиялик ҳужумчи билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган ва унга кўра йилига 7 миллион евро маош таклиф қилган. Энди “Ювентус” Влаховични сотиб олиш учун “Фиорентина”ни 60 миллион еврога рози қилиши керак.

Аввалроқ, “Ювентус” футболчи учун Флоренция клубига 35 миллион евро ва Деян Кулусевскини бермоқчи экани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Влахович Италия клубига 2018 йилда Сербиянинг “Партизан” жамоасидан келиб қўшилган. Душан жорий мавсум А Сериянинг 21 ўйинида майдонга ткшган ва 17 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган. 

Маълумот учун, Влаховичнинг шартномаси 2023 йилда ўз якунига этади. “Transfermarkt” портали футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.1
t
×