“Ютқазсанг, сен билан жанг қилишнинг менга қизиғи қолмайди”. Эргашев Ғиёсовга омад тилади

Спорт

image

18 июнь куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида америкалик Харольд Кальдеронга қарши рингга кўтарилади. Жанг ғолиби WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланади. Ўзбекистонлик яна бир профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев бўлажак жангда Ғиёсовга омад тилади.

“Омад сенга. Жангни ютгин, ютқазсанг, сен билан жанг қилишнинг менга қизиғи қолмайди. Омад. Барибир уришамиз, деб айтдинг-ку! Шуни кутиб юрибман!”, дейди Эргашев.

Таъкидлаш жоиз, анча вақтдан буён ОАВда Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўзаро жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаб келмоқда. Ғиёсов QALAMPIR.UZ'га қачондир Эргашев билан жанг қилиши мумкинлигини маълум қилганди, Эргашев эса исталган вақт Ғиёсовга қарши рингга чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Эргашев IBF камари учун пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши жанг қилиши хабар қилинганди. Ҳозирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси IBF рейтингида супер енгил вазн тоифаси бўйича 3-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов Харольд Кальдерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг