Юрак операциясини бошдан кечирган Боярский саҳнага қайтди

Маданият-санъат

image

Россия халқ артисти Михаил Боярский юрак операциясини ўтказди ва орадан 1 ой ўтиб яна театр саҳнасига қайтди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.

Унга кўра, актёрнинг операцияси аввалдан режалаштирилган бўлган. Аммо у бу ҳақда атрофидагиларга айтишни маъқул кўрмаган. Хусусан, у ҳозирда фаолият юритаётган Ленсовет театри ходимлари Боярский касалхонада мунтазам текширувдан ўтиб тургани, лекин ҳеч қандай операция ҳақида гап бўлмаганини билдирган.

Гап шундаки, 2023 йил 27 ноябрда санъаткор юрак хуружи билан шифохонага ётқизилганди. Бир кундан кейин хонанданинг аҳволи барқарорлашган. 4 декабрь куни эса Михаил Боярскийга жавоб берилган. У рафиқаси Лариса Луппиан ҳамроҳлигида уйига кетган.

Юрак операциясидан сўнг актёр Ленсовет театри саҳнасига қайтгани маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиялик таниқли хонанда ва бастакор Игорь Николаев юрак хуружидан кейин биринчи марта экранларга қайтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия операция Боярский саҳна

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг