Юнусободдаги ер ўпирилишида жароҳатланганлар борми?

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев QALAMPIR.UZ’га ер ўпирилиши оқибатида жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, “Мегапланет” олдида туннел қазилаётган бўлган. Хабарларда айтилишича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод Ер ўпирилиши

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг