Юнусободдаги 23-болалар уйи тарбияланувчисининг калтакланиши юзасидан жиноий иш очилган

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 23-болалар уйининг 15 ёшли тарбияланувчиси Р.С. калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, болалар уйидаги ҳолат бўйича жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 110 моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди билан жиноий иш очилган. Иш кейинги тергов ҳаракатлари олиб борилиши учун 7 апрель куни  Юнусобод туман ИИБга юборилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттириляпти. Суд-экспертиза хулосасига кўра, болада ҳақиқатда тан жароҳатлари аниқланган. Тарбияланувчига тан жароҳати етказишда болалар уйи тарбиячиларидан бири гумон қилиняпти.

Ўсмир бола ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида профессионал психологлар ҳамда тарбиячилар кузатуви остида.


Мақола муаллифи

Теглар

болалар уйи қийнаш

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг