Юнусободда мактаб олдида бола ўғирлашга уриниш бўлди – ХТВ
Жамият
−
24 Октябрь 2019
8384Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13:10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.
Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим этилади.
“Ота-оналар диққатига! Барча таълим муассасаларида ўқувчи хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилади. Сизлардан фарзандингизни мактабдан уйга етиб олишини ўз назоратингизга олишингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳам мазкур ҳолат юзасидан ахборот берганди. Бироқ унда воқеа 20 октябрь куни юз бергани таъкидланган.
LiveБарчаси