Юнусободда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
19 Август 2021
4291Тошкентда Lacetti русумли автомобиль маст пиёдани уриб юборди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 19 август куни соат 1:30 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида Lacetti русумли автомобиль маст ҳолдаги йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб кетди.
ЙТҲ оқибатида 51 ёшли пиёда А.Ш. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь