Юнусободда автобус устунга бориб урилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида “Исузу” русумли автобус йўл четидаги устунга бориб урилган. Натижада 3 нафар одам жароҳатланган. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

“21 апрель куни соат 07.15 да Юнусобод тумани А. Дониш кўчасида 37 ёшли “Исузу” русумли автобус ҳайдовчиси Элмурод И. бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва устунга тўқнашган“ дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тўқнашув натижасида ҳайдовчи, икки нафар йўловчилар 38 ёшли Икром Д. ва 24 ёшли Азизбек М.лар жароҳат олишган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг