Юнусободда аҳоли “свет”сиз қолди. Тизимда авария юз берди

Жамият 2958
image

Бугун, 29 май куни Юнусобод туманининг “MEGA PLANET” кўнгилочар савдо мажмуаси ҳудудидаги 3, 12, 13, 14, 15, 16, 17-мавзелар, 18-19-мавзеларда қисман ҳамда “Бободеҳқон”, “Кулол”, “Оқтепа” маҳаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида, шунингдек, тумандаги кичик саноат зонасида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилди. “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АJ ушбу вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Бугун, 29 май куни соат 08:21 да Юнусобод туманида пудратчи ташкилот томонидан Юнусобод туман электр таъминоти корхонаси билан келишмаган ҳолда ер қазиш ишларини олиб борган. Натижада ҳудуддаги 110/35/10 кв кучланишли ПС “Юнусобод” дан чиқувчи юқори кучланишли 10 кВли ер остидан ўтган кабель тармоқлари шикастланиб, авария ҳолати юзага келган. 

Бунинг оқибатда Юнусобод туманидаги 3, 12, 13, 14, 15, 16, 17-мавзелар, 18-19-мавзеларда қисман ҳамда “Бободеҳқон”, “Кулол”, “Оқтепа” маҳаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида, шунингдек, тумандаги кичик саноат зонасида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлган.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ тизимидаги Юнусобод туман электр таъминоти корхонасининг тезкор бригадаларининг асосий куч ва техникалари юзага келган ҳолатларни зудлик билан бартараф этишга қаратилди.

Кун давомида электр энергиясини тиклаш ишлари босқичма-боскич якунига етказилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×