Юнусобод туманида янги мавзе ташкил этилмоқда
Жамият
−
05 Август 2021 8282 1 дақиқа
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Юнусобод тумани ҳокимининг “Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини худудида янги ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь