Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари 3,5 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг ўринбосари порахўрликда айбланиб, 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Инсон ва қонун” газетасининг жорий йил 8 сентябрдаги сонида ёзилган. 

2019 йилнинг январь ойидан Юнусобод тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Э.З. суд қарори билан 3,5 йилга озодликда маҳрум этилган. 

У ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича туман комиссияси раиси бўлган. 

Э.З. ўзбошимчалик билан қурилган турар жой объектига мулк ҳуқуқини бериш эвазига фуқаро Р.М.дан 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилган. Ҳокимлик вакили, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда кўрсатилган миқдордаги порани олаётганда ушланган. 

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ҳам 2018 йилнинг сентябрь ойида порахўрликда айбланиб ҳибсланган эди. 2019 йилнинг 13 май куни унга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод тумани

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг