“Юнайтед” тўпни назорат қилиш устида ишлаши керак – Эрик тен Хаг

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” “Арсенал” каби узоқ вақтдан буён шаклланиб келаётган жамоа эмас. “Юнайтед” тўпни назорат қилиш устида кўпроқ ишлаши керак. Бу ҳақда “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг “Арсенал”га қарши учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Арсенал”нинг ҳужумлари ҳақида қайғурмадим. Рақибимиз ижодкор бўлса-да, ҳимоямиз яхши ўйнай олишини билардим. “Манчестер Юнайтед” бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатиши мумкин эди. Лекин биз “Арсенал” каби узоқ вақт биргаликда ишлаган жамоа эмасмиз. Бир-биримизни тушунсак, ўйинни яхшироқ назорат қила оламиз. Биз яхши режа ўйлаб қўйгандик. Бироқ буни майдонда амалга ошира олмадик. Ўйинни назорат қилишимиз керак бўлган вақтда айрим хатоларга йўл қўйдик. Муаммоларга дуч келдик ва курашдик. Албатта, буни кўриш яхши. Менга шундай характер ёқади.

 “Арсенал” яхши ўйнади, лекин биз яхши ҳимояландик. Рақиб жуда кўп ҳаракатланди ва ижодкорлик кўрсатди. Бироқ биз ўн бир футболчи билан бир жамоа бўлиб ҳаракатландик. Бундан кейин рақибларимизга кўпроқ босим ўтказишимиз мумкин. Тўпни кўпроқ назорат қилиш қўлимиздан келади ва бунинг устида кўпроқ ишлаймиз”, деган “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи.

Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг 6-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақа жадвалида  15 очко тўплаган "Арсенал" пешқадамлик қилаётган бўлса, "Юнайтед" 12 очко билан 5-ўринни банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” “Арсенал”

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг