Юн Сок Ёль яна сўроққа бормади
Олам
−
25 Декабрь
2092Бугун, 25 декабрь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қисқа муддатли ҳарбий ҳолат эълон қилгани бўйича ўтказилаётган сўроқ чақирувига боришни яна рад этди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, сиёсатчи ҳарбий ҳолат эълон қилиниши юзасидан очилган иш доирасида 25 декабрь куни сўроқ қилишга чақирилган. Марказий разведка бошқармасига кўра, давлат раҳбари бир кун аввал сўроққа чақирув қоғози олган. У исёнчиликка уриниш ва мансабни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
“Ҳозирда Коррупция бўйича юқори мартабали амалдорларни тергов қилиш бошқармаси Юннинг кун давомида сўровга жавоб бериши эҳтимолини кутмоқда”, дейилади хабарда.
Кеча, 24 декабрь куни Юннинг адвокати президент конституциявий суддаги импичмент жараёнини устувор ҳисоблаётганини ва Рождество кунидан кейин суд жараёни бўйича ўз позициясини эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни ҳам Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль белгиланган сўроқ учун кўрсатилган вақтда иштирок этмаганди.