Йўловчи поездида оммавий муштлашув юз берди

Олам 4977
image

Россияда “Новосибирск – Барнаул” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездида оммавий муштлашув юз берди. Жанжалда 14 нафар йўловчи иштирок этди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Сибирь федерал округи бўйича бошқармаси вакили маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.

Бошқарма вакилининг қайд этишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган, 12 киши қўлга олинган. Яна икки кишининг шахси аниқланяпти.

Жанжалда қўлга олинган 12 йўловчи ва шахси аниқланмаган икки йўловчи ўртасида келиб чиққан. Қўлга олинганларнинг баъзилари мастлиги яққол кўринган. Улар текширувдан ўтказиш учун жўнатилган. Қўлга олинганларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, шунга кўра чора кўриш режалаштириляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×