Юлдуз Усмонова самолёт сотиб олдими? (видео)

Маданият-санъат

image

Ижтимоий тармоқларда “Юлдуз Усмонова шахсий самолётга эга бўлди” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Унда хонанданинг ижодий жамоаси билан мини самолётга чиқиб, тўй хизматларига боргани тасвирланган. QALAMPIR.UZ ушбу хабарга ойдинлик киритди.

Тарқалган хабарларда келтирилган маълумотларга кўра, хонанда шахсий самолётида бир сутка ичида 3 та давлат, 4 та шаҳарда тўй ва концерт ўтказган.  

Усмонованинг маъмури QALAMPIR.UZ билан бўлган суҳбатда шахсий самолёт ҳақидаги бу маълумотлар хато эканини, самолёт бутунлай давлатга тегишлилигини билдирди. 

“Самолёт хусусий эмас, у давлатга тегишли. У фақатгина 1 кунга ижарага олинган. Бизда шу куни бир нечта давлатда хизмат сафари бор эди. Тожикистонга ва Озарбайжонга боришимиз керак эди. Оддий рейсларнинг вақти бизга тўғри келмагани сабаб Бакудаги буюртмачимиз шу самолётни 1 кунга ижарага олиб берди”, дейди у.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг сўнгги қўшиқлари шеъри муаллифи Лола Собированинг Facebook саҳифасида маълум қилишича, хонандани Бакудан тўйга таклиф қилишган. Усмонованинг жамоаси эса вақт оз қолгани сабаб етиб бора олмаслигини билдирган. Шу боис тўй эгалари Усмонова ва унинг жамоасига махсус самолёт жўнатган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

самолёт Юлдуз Усмонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг