Америкада бойкотга учраган Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди
Маданият-санъат
−
18 Сентябрь
49425Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Россияда “Ҳамдўстлик юлдузлари” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ТАCC нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижодий ва илмий зиёлиларининг XVI форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Юлдуз Усмонова билан бирга озарбайжонлик рассом Сакит Мамедов, қозоғистонлик актёр Тунгишбай Джаманқулов ҳам “Маданият ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун” номинацияси бўйича мукофот билан тақдирланди.
Мазкур мукофот 2009 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳар йили МДҲ мамлакатлари вакилларига алоҳида давлат ва умуман ҳамдўстликни ривожланишига ҳисса қўшган гуманитар соҳадаги муҳим ютуқлари учун берилади. Соврин ҳажми 2 миллион рублни ташкил этади, бу йил унга 7 та давлатдан 11 номзод ариза топширган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 18 апрель куни Душанбеда жойлашган "Қасри Миллат" саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида бир гуруҳ санъаткорлар, жумладан, Юлдуз Усмонова ҳам Тожикистон халқ ҳофизи фахрий унвони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Юлдуз Усмонованинг АҚШнинг Нью-Йорк штатида 14 сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган анъанавий концерти Америкадаги яҳудий диаспорасининг норозилиги ортидан бекор қилинганди.
LiveБарчаси