Юлдуз Турдиева ва Илёс Арабов халқ артисти бўлди
Маданият-санъат
−
18:37 2045 1 дақиқа
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Юлдуз Турдиева ва Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси Илёс Арабов “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 22 август куни Президент тегишли фармонни имзолади.
Қайд этилишича, улар мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар самарасини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг кўп қиррали ижодий ва илмий-амалий фаолияти билан халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, юртимизда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланган.
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
Илёс Исматович Арабов - Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчиси;
Юлдуз Чориевна Турдиева - “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси.
“Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан
Зайлобидинович Жамолдинов Акмалжон - Ўзбекистон давлат филармонияси бош рассоми.
Live
Барчаси