Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲга учради. Қурбон бор
Жамият
−
21 Август 2020
10240Навоийда Nexia ва Changan русумли автомобиллар иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлида юз берган. “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда келаётган Changan русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада Nexia русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Changan русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси чап оёғи тизза ости синиш билан Зарафшон шаҳар марказий шифохонасига ётқазилган. Nexia русумли автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган ҳолда ушбу йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси