“Юксалиш” ННТ раисининг мақоми белгиланди
Жамият
−
14 Февраль 2019
6654Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаоилиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, давлат бошқарув органлари, хокимликлар ўз фаолиятини “Юксалиш” ҳаракатининг мустақиллиги ва унинг фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширади.
“Юксалиш” ҳаракати раиси (Акмал Бурҳонов) мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра вазирга тенглаштирилади.
“Юксалиш” ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаларини зарур техника билан таъминлаш маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
LiveБарчаси