“Юксалиш даври”. Президент 7 та миллий дастурни эълон қилди
Жамият
−
21:40 1004 5 дақиқа
Ўзбекистонда келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда эълон қилди.
Президент бугун мамлакат тарихнинг янада масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турганини, тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўяётганини таъкидлаган.
“Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади”, дейди давлат раҳбари.
Мазкур даврни фақат халқнинг ақл-заковати, меҳнати ва бирдамлиги орқали бунёд этиш мумкинлиги қайд этилган. Шу мақсадда келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.
Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётнинг асосий капиталига айлантиришга қаратилган.
Болаларнинг 6 ёшли тайёрлов гуруҳларига қамрови қисқа муддатда 100 фоизга етказилади. Хусусий боғча ташкил қилиш бўйича мавжуд имтиёзлар сақлаб қолинади. Барча мактаблар халқаро баҳолаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинади. Мамлакатдаги техникумларда халқаро таълим стандартлари жорий этилади. Уларда ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш йўлга қўйилиб, қамров 1 миллионга етказилади.
“Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда касб эгалламаган бирорта йигит-қиз қолмайди”, дейди Президент.
Шунингдек, келгусида камида 10 та университетни ТОП мингталикка киритиш катта марра сифатида белгиланди.
Иккинчи миллий дастур халқнинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кўришини таъминлашга хизмат қилади. Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатлари келгуси беш йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5 фоизга етказилади. Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали асраш моделига ўтилади. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради. Ихтисослашган тиббиётда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида дунёнинг энг нуфузли камида 5 та клиникаси олиб келинади. Ўзбекистон замонавий тиббиёт, фармацевтика, биотехнологиялар ва тиббий таълим тараққий этган масканга айлантирилади.
“Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш”, дейди давлат раҳбари.
Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади. Иқтисодиётда юқори ўсиш суръати сақланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади. Саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади. Ёшлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда стартап, венчур ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади. Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим йўлга қўйилади.
“Буларнинг ҳисобига келгуси ўн йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг долларлик маррадан ошади”, дейди Президент.
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ва экология масалалари янада долзарб бўлиб бораётгани қайд этилган.
Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади. Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежайдиган технологияларнинг қамрови 100 фоизга етказилади.
“Табиатга муносабат – халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқамиз”, дейди Президент.
Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилинади. Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўлами 30 фоизга етказилади.
“Адолат қарор топган жойда иқтисодий ўсиш ҳам, ижтимоий ишонч ҳам юксалади”, дейди мамлакат етакчиси.
Бешинчи миллий дастур суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини умумий қадриятга айлантиришга қаратилган. Ҳуқуқий тарбия мактабдан бошлаб аниқ тизим асосида йўлга қўйилади. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотлар қатъий давом эттирилади. Кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чоралари янада кучайтирилади. Яширин иқтисодиёт, уюшган жиноятчилик, аёллар ва болалар ҳуқуқини камситишга қарши кураш янги босқичга кўтарилади. Президент одамларнинг кайфияти, оилаларнинг фаровонлиги, ёшларнинг орзу-истаги ва тадбиркорларнинг ташаббускорлиги, энг аввало, маҳаллада намоён бўлишини таъкидлаган.
Олтинчи миллий дастур маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантиришга йўналтирилади.
“Энди давлат дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ёндашув буткул ўзгаради”, дейди давлат раҳбари.
Туман бюджети, инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқилади. Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжи, маҳалланинг фаровонлиги энг асосий мезон сифатида белгиланади. Президент одамларнинг кайфияти, оилаларнинг фаровонлиги, ёшларнинг орзу-истаги ва тадбиркорларнинг ташаббускорлиги, энг аввало, маҳаллада намоён бўлишини таъкидлаган. Олтинчи миллий дастур маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантиришга йўналтирилади.
“Энди давлат дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ёндашув буткул ўзгаради”, дейди давлат раҳбари.
Туман бюджети, инвестиция дастури ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқилади. Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжи, маҳалланинг фаровонлиги энг асосий мезон сифатида белгиланади.
Еттинчи миллий дастур Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилади. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаётгани қайд этилган.
“Бугунги нотинч замонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг олтин фонди, бебаҳо бойлигидир”, дейди Президент.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва тинчликпарвар сиёсати узоқ муддатли тараққиётни таъминлашга қаратилган. Марказий Осиёда аҳил қўшничилик, стратегик шериклик ва дўстлик алоқаларини кенгайтиришда тарихий ютуқларга эришилган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи, Америка, Осиё-Тинч океани минтақаси ва араб-мусулмон дунёси давлатлари билан муносабатлар янада мустаҳкамланган. Шарқий Европа, Африка ва Лотин Америкасида янги ҳамкорлик йўналишлари очилди. Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган давлатларнинг сони қарийб 170 тага етган.
Live
Барчаси