Юк ва енгил автомобиллар тўқнашувида 6 яшар қизалоқ қурбон бўлди

3-саҳифа 4080
image

Бугун, 12 сентябрь куни соат 11:30 ларда Қашқадарё вилоятида юк ва енгил автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ Нишон тумани ҳудудидан ўтган  4К-333 “Нишон-Грес” автомобиль йўлининг  5-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Қ. “Газ-5327” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан кетаётган пиёдани уриб юбормаслик мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль йўловчиси 6 ёшли Ш.У. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчилари 24 ёшли Ш.А. ва 69 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида,  “Газ-5327” русумли юк автомобиль ҳайдовчиси О.Қ. бир йил давомида икки маротаба, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.Т. эса бир маротаба қоидабузарлик содир этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3
Теглар
t
×