“Йўқотилган жаннат”, “Пандемия кабутарлари” ва “Биринчи қучоқлаш” – йилнинг энг яхши 15 фотоси

Бу қизиқ 11771
image

Фотожурналистика оламидаги Оскар мукофотлари эгалари – “World Press Photo Awards” мукофотлари номлари маълум бўлди. Танловга 130 мамлакатдан 4315 фотосуратчининг 74 470 та фотосурати тақдим этилди. Йилнинг асосий визуал фотолари – QALAMPIR.UZ тўпламида.

Йил фотосурати Дане Мадс Ниссеннинг “Биринчи қучоқлаш” асари бўлди. Сан-Паулу шаҳридаги қариялар уйида яшовчи 85 ёшли Роза учун қучоқлаш беш ой ичидаги биринчиси эди. Коронавирус пандемияси туфайли барча ижтимоий муассасалар ёпилди, қариндошларникига ташриф буюришнинг иложи бўлмади.

Мутахассислар “Йўқотилган жаннат” асарини “РИА Новости”нинг махсус фотомухбири Валерий Мелников томонидан “Энг яхши янгиликлар” номинациясида энг яхши асар деб топди. Сурат 2020 йил сентябрь-ноябрь ойларида Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувга бағишланган.

“Очлик, урушнинг яна бир жароҳати”. Аргентиналик фотосуратчи Пабло Тосконинг сурати ҳозирги замон муаммолари номинациясида ғолиб бўлди.

“Сув босган оролдан жирафаларни қутқариш” америкалик Ами Виталега табиат номинациясида ғалаба келтирди.

“Ҳозирги замон муаммолари” номинациясида биринчи ўринни россиялик Алексей Василев Якутияга бағишланган “Сахавуд” фотосурати билан қўлга киритди.

“Breaking News” номинациясида биринчи ўрин Лоренцо Тугнолига “Бейрут портидаги портлаш” асарига насиб этди.

Фаластинлик маҳбусларнинг хотинлари ва оналарига бағишланган Антонио Факсилонгонинг “Ҳабиби” асари “Йилнинг ҳикояси” номинациясида ғолиб бўлди.

“Қолганлар чемпион бўлади”. Спорт туркумидаги биринчи ўрин канадалик Крис Донованга насиб этди.

“Қулликдан қутулиш ёдгорлик можароси” учун “Breaking News” номинациясида яна бир ғолибликни америкалик Эвелин Хокстайн эгаллади.

“Атроф-муҳит” номинациясида мукофот америкалик фотограф Ралф Пейсга “Калифорниялик денгиз шерининг ниқоб билан ўйнаши” асари учун берилди.

“Атроф-муҳит” тоифасида биринчи ўрин “Оловдаги Пантанал” фотоҳикояси учун бразилиялик Лало де Алмейдага насиб этди.

“Табиат” номинациясидаги мукофот ҳакамлар ҳайъати томонидан “Пандемия кабутарлари – севги тарихи” асари учун нидерландиялик Яспер Доэстга берилди.

“Портретлар” тоифасидаги ғалабани италиялик Габриеле Галимберти “Америка пушкалари” билан нишонлади.

“Спорт” тоифасидаги яна бир совринни Австралияга “Bouldering on logs” фотосурати муаллифи Адам Претти олиб келди.

QALAMPIR.UZ версиясига кўра, Қирғизистоннинг Сокулук қишлоғида бўлиб ўтган қадимги кўчманчиларнинг кўк-бору ўйини.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 3.1
t
×