Юқори Чирчиқда Хитой тажрибаси асосида уруғчилик йўлга қўйилади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишиш чоғида сўз борди.

Қайд этилишича, ушбу тажриба учун учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

Соҳа учун яна бир долзарб масала – малакали кадрлар. Бу борада Италияда яхши таълим тизими бор. Биргина Болонья университети Европани малакали мутахассислар билан таъминлашда катта ўрин тутади. Илмий институтлар хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиб, буюртма асосида сифатли навларни яратиб, тижоратлаштиряпти.

Ушбу тажрибаларни ўрганиш мақсадида Италиядаги Болонья, Тушиа, Феррара, Пиза олийгоҳларига бу йил 200 нафар ёшларни юбориш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Тушиа университетида йилига 30 нафар озиқ-овқат технологини грант асосида ўқитиш, юртимизда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш таклифини билдирган.

Дунё тажрибасини ўрганишда ўқиб, ишлаш дастурлари ҳам қўл келади. Масалан, Самарқанд аграр институти, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўтган йили бир гуруҳ талабаларни Германия ва Англияга юборган. Тошкент давлат аграр ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетлари, Фарғона озиқ-овқат институтида талабаларни Японияга юбориш учун япон тили марказлари ташкил этилмоқда.

Тақдимотда режалар қўллаб-қувватланиб, бундай ҳамкорликни Венгрия, Нидерландия, Канада, Австралия, Жанубий Корея каби агросаноат ривожланган давлатлар билан ҳам кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳудудларда инновацион лойиҳаларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги Юқори Чирчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг