Юқори Чирчиқда буви ва невара заҳарланиб вафот этди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 68 ёшли аёл ва унинг икки невараси номаълум моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган. Улардан фақат бир нафарининг ҳаёти сақлаб қолинган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

2025 йил 25 ноябрь куни соат 08:50 да Юқори Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлимига Гулобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1957 йилда туғилган аёл ҳамда 2017 йилда туғилган қиз (невараси) номаълум моддадан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунингдек, 2013 йилда туғилган бола ҳам хонадонда заҳарланиш ҳолати билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан унинг ҳаёти сақлаб қолинган ва у ҳозирда даволаниш жараёнида эканлиги аниқланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан барча жабрланувчиларга “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда ва иш назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Талас вилоятида 2010 йилда туғилган 14 ёшли қиз ҳаммомда ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тиббиёт бирлашмаси Юқори Чирчиқ Талас заҳарланиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг