Юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
10 Июнь
4235Кеча, 9 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа соат 18:30 атрофида содир бўлган. Корхоналар орасида ташкил этилган автомобиль йўлидаги кўприкда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Howo юк машинаси эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган. Оқибатда машинада бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Damas каналга тушиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь