Юк машиналарининг Тошкентга кириб чиқишида чеклов ўрнатилиши мумкин

Жамият

image

Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7:00-10:00 ва кечки 17:00-20:00 вақтлари оралиғида пойтахтга оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган. 

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

“Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз”, деган Кушербоев.

Аввалроқ, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон олиш ваколатини Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент юк машинаси

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг