“Права” учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин
Local
−
27 November 2020 6624 1 minute
Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун имтиҳон олиш Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида бу ҳақида айтиб ўтилган.
Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтихон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.
Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August