ЙТҲ қурбони бўлган икки ЙПХ ходими “Жасорат” медали билан мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фармон билан ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ички ишлар ходимлари ҳам “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Мукофотланган уч нафар марҳум ички ишлар ходимлари орасида Тошкент шаҳрида 19 ёшли ҳайдовчи Lacetti`да босиб кетган Йўл-патруль хизмати ходими Салим Умаров ҳам бор. 

30 ёшли Салим Умаров ўлимига жорий йилнинг 1 ентябрь куни Миробод туманида юз берган ЙТҲ сабаб бўлди.

Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувчидаги Captiva русумли автомобилни тўхтатган. Сержант Умаров ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, йўлнинг четига қараб юра бошлаган. Шу вақтда Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган 19 ёшли Темурбек М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Captiva билан тўқнашган ва инерция бўйича ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини босиб кетган.

ЙТҲ бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан иш қўзғатилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 31 ёшли профилактика инспектори Равшан Боқиев ҳам хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этганди. У ҳам "Жасорат" медали билан мукофотланди

ЙТҲ жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида содир бўлган. Тумандаги Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Равшан Боқиев туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлида хизмат вазифасини ўтаётган бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган Damas автомашина ҳайдовчиси профилактика инспектори ва 2 нафар фуқарони уриб юборган. 

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Равшан Боқиев  вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Салим Умаров Равшан Боқиев

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар