Самарқандда профилактика инспектори ЙТҲ натижасида вафот этди

Жамият

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 31 ёшли профилактика инспектори хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

ЙТҲ жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида содир бўлган. Тумандаги Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Равшан Боқиев туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлида хизмат вазифасини ўтаётган бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган Damas автомашина ҳайдовчиси профилактика инспектори ва 2 нафар фуқарони уриб юборган. 

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Равшан Боқиев  вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай ҳолат куни кеча пойтахт Тошкентда ҳам рўй берганди. Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров жароҳатланганиб, шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. ЙПХ ходими уч кунлик муолажалардан кейин вафот этганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг