ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ургани ҳақидаги хабарлар бўйича ЙҲХББ маълумот берди
3-саҳифа
−
18 Июль 2021
7008Ижтимоий тармоқларда 4 нафар йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчини ургани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 14 июль куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари И.Ташматов ва С.Бегматов “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтда Isuzu русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсинмай ҳаракатда давом этган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган ва текшириш давомида ҳайдовчининг ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги аниқланган.
Ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135, 194-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
LiveБарчаси