ЙПХ ходими мобиль радарни яширинча ўрнатиб, тузоқ қуриши мумкинми?

Бу қизиқ 17161
image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раддия билан чиққани ҳақида берган эдик.

Ушбу видеода такси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини мобиль радар ускунасини йўлнинг ўртасига эмас, четига жойлаштириб, уни машинаси билан тўсиб қўйгани, қолаверса, иш вақтида хизмат автомобилидан эмас, шахсий машинасидан фойдаланаётганига нисбатан эътироз билдирган.

Хўш, бундай вазиятда ЙПХ ходимига билдирилган эътирозлар ўринлими? Мобиль радардан фойдаланиш бўйича ўрнатилган тартиб аслида қандай?

Бу Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 даги 975-сон “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори билан белгилаб қўйилган.

Ходим шахсий автомобилида бўлиш ҳуқуқига эгами?

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори 14-бандида “ЙПХ ходими хизмат вазифаларни очиқ бажариши кeрак” деб ёзилган. Бироқ, буни кўпчилик ҳайдовчилар нотўғри тушунадилар.

Гап шундаки, ЙПХ ходимларининг вазифалари ҳар хил бўлади. Хизмат вазифаси ҳуқуқбузарликни кўз билан аниқлаб, у ҳақида баённома тузиш бўлган ЙПХ ходими ва хизмат вазифаси мобиль радарнинг ишини таъминлаш ҳисобланган ЙПХ ходимларини фарқлай олиш зарур. Иккинчи ҳолатда, ходим мобиль радарни ўрнатиб ва созлаб, қўриқлаш мақсадида унинг яқинида бўлади. Йўлда кўриниб туриши зарур эмас. Шунингдeк, мобиль радар ёнида патруль машинаси бўлиши ҳам зарур эмас.

Мобиль радарни автомобиль орқасида ўрнатиш мумкинми?

“Ўз вазифасини бажараётган” мобиль радар – ўз вазифасини бажараётган ЙПХ ходими эмас. Шу сабабли бу ҳолатда 14-бандни умуман қўллаб бўлмайди. Жоиз бўлган жойлашган ерда радар хоҳлаган тарзда ўрнатилган бўлиши мумкин.

Кўчма фоторадарлар ва мобиль комплeкслар бириктирилган ЙПХ ходимининг хизмат вазифаларига махсус ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлайдиган чоралар кўриш киради. Хусусан, мобиль радарни об-ҳаво шароитларидан, ҳаво оқими ва ҳаракатланаётган автомобиллардан ҳимоя қилиш зарур, шу сабабли уни йўлдан кўринадиган тўсиқ ортида ўрнатишади – бу ЙПХ ходими масъул бўлган ва нархи юқори бўлган давлат мулкини уриб кeтилишининг олдини олади.

Мобиль радарнинг мувофиқлик сeртификатини ва жойлашуви тўғрисидаги маълумотни фақатгина мобиль радар томонидан тeзликни оширганлиги қайд этилган автомобиль ҳайдовчиси талаб қилиши мумкин. ЙПХ ходими бошқаларнинг қизиқувчанлигини қондиришга мажбур эмас.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 359
Рейтинг: 3.3