YouTube дизлайклар сонини кўрсатишни тўхтатди

Технология

image

Кеча, 10 ноябрдан бошлаб YouTube видеога нисбатан салбий муносабатлар билдиришлар сонини кўрсатишни тўхтатди, бироқ дизлайк билдириш имкониятини сақлаб қолади. Бу ҳақда сервис Матбуот хизмати хабар берди.

Компания март ойида эълон қилган экспериментидан маълум бўлишича, агар сайт статистик маълумотларни кўрсатмаса, “Ёқмади” тугмасини босиш эҳтимоли камроқ. YouTube маълумотларига кўра, бундай ҳолатлар кичик аудиторияга эга каналларда кўпроқ учрайди.

Дизлайклар ҳақидаги маълумотлар YouTube Studio ижодкорлар контенти самарадорлигини баҳолаш учун мавжуд бўлиб қолади. Аммо контент кузатувчилари дизлайклар сонини кўра олмайди.

“Биз муаллифлар муваффиятга эришиш ва ўзларини хавфсиз ҳис қилиш имкониятига эга бўладиган инклюзив муҳит яратмоқчимиз”, дея изоҳ берган  YouTube ушбу ҳолатга.

Шунингдек, видеохостинг бу чораларни “томошабинлар ва муаллифлар ўртасидаги ҳурматли мулоқотни таъминлаш учун” кўрганини тушунтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

YouTube

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг