YouTube барча видеоларга реклама жойлашни бошлайди

Технология

image
0:00
0:00
download
YouTube маъмурияти QALAMPIR.UZ'га “кумуш белги”ни тақдим этди north_east

YouTube маъмурияти QALAMPIR.UZ'га “кумуш белги”ни тақдим этди

YouTube раҳбарияти 1 июндан бошлаб платформада жойлаштирилган барча видеоларда реклама пайдо бўлишини эълон қилди. бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Хизмат шериклик дастурига уланмаган каналларни ҳам монетизация қилишни хоҳлайди”, дейилади компания сайтида.

Ҳостинг шунингдек, АҚШдан ташқарида яшовчи блогерлар учун солиқлар жорий қилади. YouTube Premium, Суперчат ва ҳомийлик орқали Қўшма Штатлардаги видеолардан олинган фойда солиқ идентификатори, юридик шахс номи ва канал номи билан солиққа тортилади. Бундай маълумотлар бўлмаса, компания даромаднинг 24 фоизигача ушлаб қолиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Бунда томошабинлар видеоларни рекламаларсиз кўришни истасалар, YouTube Premium’га обуна бўлишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube ўзбек аудиторияси учун канал муаллифларини моддий рағбатлантиришни тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг