Йиртиб ташланган Қуръони Карим, Тоқаевнинг ғалабаси, Мирзиёевнинг хориж сафари ва куннинг энг муҳим хабарлари

Жамият

image

Мирзиёев шу ҳафтада аввал Қирғизистонга, кейин Тожикистонга сафар қилади

Жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради. Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) давлатлари етакчилари саммитида иштирок этади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонда ҳам кутишяпти. 13-14 июнь кунлари Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда евро нархи кескин кўтарилди, доллар эса...

Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 5.11 сўмга ошиб, 8518.68 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса бу ҳафтада кескин ўсишга эришиб, ўтган ҳафтага нисбатан 145.42 сўмга ошиб, 9652.52 сўмни ташкил этди.

Қайд этиш жоиз, долларнинг расмий курси Ўзбекистонда ўтган ҳафтада илк бор 8500 сўмлик довондан ошган эди.

Самарқандда 9 қаватли уйда портлаш юз берди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди. Ҳодиса жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган.


ОЛАМ


МСК: Тоқаев ғалаба қилди!

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кеча, 9  июнь куни бўлиб ўтган Қозоғистон Республикаси Президентлиги учун навбатдан ташқари сайловнинг якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, энг юқори натижани мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қайд этган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Константин Петров томонидан илгари сурилган дастлабки маълумотларга кўра, Қосим-Жомарт Тоқаев 70,76% фоиз овоз тўплади. Яъни, 6 504 054 нафар қозоғистонликлар унга овоз берган.

Германияда масжидга ҳужум қилинди. 50 та Қуръони Карим йиртиб ташланган.

Ўтган ҳафта охирида Германиядаги иккита масжидга ҳужум уюштирилди.  Бремен шаҳридаги Раҳмон масжидида 50 та Қуръони Карим йиртиб ташланган ва ҳожатхонага ташлаб кетилган. Кассел шаҳрида эса масжид ойналарига тош отилган. Тошлар намозгоҳгача етиб кирган. ОАВнинг дастлабки маълумотларига қараганда, ҳужум номаълум шахслар томонидан амалга оширилган.

Сел оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди.

Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида Тошкентдагидек кучли сел келиши кузатилди. Ёғингарчилик оқибатида сув тошқини келиб чиқди, натижада уч киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Анқара ҳокимияти расмийлари маълум қилмоқда.

 

СПОРТ

Енгилмас Эргашев Чурбановни учинчи раундда накаутга учратди

9 июнь куни  тунда Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев проф рингдаги 17-жангида россиялик Максим Чурбановга қарши рингга кўтарилди. Шоҳжаҳон кутилганидек, жангнинг учинчи раундида рақибини нокаутга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг