Мирзиёев шу ҳафтада аввал Қирғизистонга, кейин Тожикистонга сафар қилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АП хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) давлатлари етакчилари саммитида иштирок этади. 

Саммитда Хитой, Россия, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Туркманистон ва Ўзбекистондан давлат раҳбарлари иштирок этади. ОҲИЧКга аъзо 15 давлатдан Бош вазир, вице-Бош вазир ва ташқи ишлар вазирлари саммитда қатнашади.

Нашрнинг қайд этишича, Тожикистонда бу қадар VIP-шахслар шу вақтгача ҳеч тўпланмаган.

Барча давлат раҳбарларида саммитда иштирок этишдан ташқари, бир қанча икки томонлама музокаралар ҳам белгиланган.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонда ҳам кутишяпти. 13-14 июнь кунлари Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Қирғизистонда ўтадиган ШҲТсаммитида Россия, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирк этиши кутиляпти. Саммитда Президент ва Бош вазирлардан ташқари, ШҲТ Бош котиби ва минтақавий аксил террор тузилмаси раҳбари ҳам иштирок этади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) давлатлари етакчилари саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг