Йирик хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга грант берилади
Жамият
−
18 Август 2023
2437Президент Шавкат Мирзиёев экспортни кенгайтириш учун нуфузли хорижий брендларни Ўзбекистонга жалб қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида сўз очди.
Айтилишича, йиллик бозори 100 миллиард доллардан ошадиган дунёнинг энг машҳур 50 та бренди Ўзбекистон корхоналари билан ишлашга катта қизиқиш билдирмоқда. Испания, Германия, Польша, Туркиянинг йирик брендлари билан музокаралар ўтказилган. Улар маҳаллий корхоналарга 3 миллиард долларлик буюртма беришга ҳозирнинг ўзида тайёр эканини билдирган.
Қайд этилишича, хорижий брендларнинг мамлакатга кириб келиши билан 3 та энг катта масала ҳал қилинади. Булар:
- ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш талаблари жорий қилинади. Бунинг учун маҳаллий корхоналарнинг мутахассислари уларнинг талаби асосида ўқитилади;
- маҳаллий корхоналардаги ишчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилади;
- брендларнинг маҳсулотларини олиб кириш ва экспорт қилиш учун қулай божхона режими жорий қилинади.
Билдирилишича, йирик брендларни жалб қилган корхоналарга 50 миллион сўмдан грант ажратилади.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг “Diesel” брендини жалб қилган Намангандаги “Fazman textile” корхонасига ҳамда АҚШнинг “Nike” брендини жалб қилган Андижондаги “Sino international” корхонасига биринчи бўлиб ушбу грантни беришни таклиф қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь