Йилига 40 миллион “справка” – Вазир ҳужжатбозлик ва бюрократияни танқид қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов бюрократия, “справка” тизимини танқид қилиб рақамлар юқори эканига урғу берди. 

“Маҳалла томонидан бериладиган “справка” ҳақида айтадиган бўлсак, бундай ҳолатлар биздаги узоқ вақтдан бери келаётган муаммо эди. Ҳозир ҳам бюрократия давом этяпти. Маҳалладан 28та “справка” берилар экан. Бир йилда 40 миллионта берилган. Бу 40 миллион нафар одамнинг ҳаётига таъсир қилиб келган. Шу ҳам бекор бўлди. Маҳалладан “справка” олиб келишни айтиш мумкин эмас. Маҳалла ҳеч қачон ўзининг берган “справка”сига жавоб бермаган. Биз шундай бюрократияга кириб кетган эдик”, дейди Адлия вазири.

Русланбек Давлетов шунингдек баъзи соҳаларда бюрократия жуда урчигани ва бунга барҳам бериш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. “Справка” сўраш тартиби халққа қийинчилик туғдираётганини танқид қилди. 

“Соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратсак, психдиспансер ва наркодиспансердан йилига 500 минг “справка” берилар экан. Сиз Мўйноқда яшасангиз, Тахиатошдаги диспансерга келиб маълумотномани олишингиз керак. Пул тўлашингиз керак, неча пул тўлайсиз, уни ҳеч ким ёзмаган. Бу ерда оворагарчиликлар бўлган. Бу маълумотномалар 1 мартдан Давлат хизматлари маркази орқали бериладиган бўляпти. Ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади. Ҳар ким ўз туманидан маълумотномасини олиши мумкин. Олдин 14 жойдан берилган бўлса, энди 200та тумандан бериляпти. 

Ўзи нимага “справка” сўраляпти деган масалани ҳам олдимизга қўйяпмиз. Нимага ҳамма ташкилотга борсангиз 10та нарса сўрайди, 5 та расм сўрайди, 2та “справка” сўрайди деган масалалар бор. Нега расмни ички ишлар тизими, интеграция орқали ўзи олмайди? Ҳамма расмга тушиб юриши керак. Бу нарсалар халқ учун жуда қулай бўлиши, қийинчиликлар яратмаслиги керак”, дея давлат идораларидаги қоғозбозликни танқид қилди Адлия вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Русланбек Давлетов

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг