Йил охиригача амалдорларнинг даромадларини декларациялаш тизими жорий этилади — ДСҚ

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йил сўнггига қадар хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими яратилади ва барча ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этиш ўринлики, Ўзбекистон бундай декларация тизимини жорий этаётган биринчи давлат эмас. Ҳозирда ДСҚ мазкур коррупцияга қарши курашиш меъёрларини MДҲ мамлакатларида амалга ошириш тажрибасини ўрганмоқда 

Декларация Қозоғистонда қандай ташкил этилмоқда?

Қозоғистонда универсал декларацияни жорий этиш муддати 2020 йил 1 январдан 2021 йил 1 январга қолдирилди. Декларацияга тизимига ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади. 

Хусусан, декларация тизимини жорий этишни тўрт босқичда амалга ошириш назарда тутилган. 

Биринчи босқич – 2021 йил 1 январдан декларация универсал декларация доирасида тақдим этилади:

•    Mаъсулиятли давлат хизмати лавозимидаги шахслар ва уларнинг турмуш ўртоғи;
•    Давлат вазифаларини бажаришга ваколатли шахслар ва уларнинг турмуш ўртоғи;
•    Давлат вазифаларини бажаришга ваколатли шахслар ва уларнинг турмуш ўртоқлари билан тенглаштирилган шахслар;
•    “Қозоғистон Республикасидаги сайловлар тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонуни, ва “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги, “Қозоғистон Республикасидаги банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ. декларацияни топшириш мажбурияти юкланган шахслар декларация топширади. 

Иккинчи босқич – 2023 йил 1 январдан бошлаб, давлат муассасалари ҳамда жамоат сектори ходимлари ва уларнинг турмуш ўртоқлари учун декларация топшириш тизими жорий этилади.

Учинчи босқич – 2024 йил 1 январдан юридик шахслар раҳбарлари ҳамда таъсисчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг турмуш ўртоқлари декларация топшира бошлайди.

Tўртинчи босқич – 2025 йил 1 январдан бошлаб қолган барча тоифадаги фуқаролар учун декларация топшириш тизими йўлга қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш мақсадида давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизими жорий этилиши кераклиги ҳақида гапирган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made