Йил давомида Италия аҳолиси 116 минг кишига камайди. Ўлим кўп
Олам
−
11 Февраль 2020
82462019 йил давомида Италия аҳолиси 116 минг кишига камайиб, 60 миллион 317 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни Италиянинг "Istat" миллий статистика хизмати хабар берди.
Йил якуни бўйича вафот этганлар сони туғилганлар сонидан 212 мингга ортган. Яъни вафот этганларга (647 минг) нисбатан деярли бир ярим баравар кам фуқаро (435 минг) туғилган. Мамлакатга 143 минг муҳожир кўчиб келди, аммо 48 минг киши мамлакатни тарк этди.
Аҳоли сонининг камайиши кетма-кет беш йилдан бери кузатилмоқда ва асосан мамлакатнинг жанубий минтақаларига таъсир кўрсатмоқда. Иқтисодий гуллаб-яшнаган шимолий вилоятларда ички ва ташқи миграция туфайли аҳолининг кўпайиши кузатилмоқда.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси