Йил бошидан бери фуқаролар қанча валюта сотиб олгани очиқланди

Жамият 2599
image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси миқдори 3,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Қайд этилишича, бу аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ёки 744 млн долларга кўп.

Жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 млрд долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошган (2019 йилнинг мос даврида – 1,2 млрд. долл.).

Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 млн. долл. муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 350 млн. долларга етган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 3.1
t
×