Йил бошидан бери 115 мингга яқин меҳнат муҳожири Ўзбекистонга қайтди
Жамият
−
10 Май
6187Йил бошидан буён хорижда ишлаб келган 115 минг меҳнат муҳожири Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда бугун, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Президент бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келган. Йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинмоқда.
Уларни ишга жойлаштириш, ижтимоий масалаларига кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ўтказилган рейд давомида полиция 6 мингдан ортиқ қоидабузарликларни аниқлаб, 800 дан ортиқ ноқонуний мигрантни Россиядан чиқариб юборишга қарор қилган эди.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси