Йиғилишда амалдорнинг телефонидаги порно видео ёқилиб кетди
Олам
−
21 Февраль 2019
59647Украинанинг Кировоград вилоят ҳокимияти йиғилишида “Кировоградский облавтодор” корхонаси директори Андрей Рудник телефонида беҳаё ролик ёқилиб кетиб, унинг овози бутун хонага эшитилди. Ушбу ҳолат телеканалларнинг камераси хотирасига ҳам муҳрланди.
Украина CBN канали хабарига кўра, йиғилишда ҳудудий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Виктория Куликова ҳисобот бераётган вақтда хонада эротик фильмларга хос бўлган овозлар эшитилади.
Шу вақтда Куликова ногиронларга инфратузилма объектларини мослаштириш зарурлиги юзасидан ҳисобот бераётганди.
Рудник телефонидан келаётган товушлар барча йиғилиш қатнашчиларига эшитилади.
Ноқулай ҳолатга тушган Рудник зудлик билан ҳокимият биносини тарк этишга ҳаракат қилади.
CBN журналистлари амалдорни тўхтатиб, ундан бу ҳолат юзасидан изоҳ олишга ҳаракат қилди.
Бироқ корхона раҳбари саволларга жавоб беришдан бош тортиб, бинодан чиқиб кетади.
LiveБарчаси